Хитой археологлари томонидан 2000 йил 23 октябрда қадимий мусиқа асбоблари музейи топилган, бу музей 2 минг йил аввал бунёд бўлиб, бу давр Хон династияси даврига мансубдир.
Жуда кўп вақт ўтганига қарамай, барча 150 та топилган экспонатлар жуда яхши ҳолатда сақланган. Хитой ҳудудида топилган қадимий мусиқа асбобларига саналар қўйилади. Бу турли ҳилдаги ёғочдан ясалган ҳуштак ва найлардир. Археологик қазилмалар ўша даврга мансуб бўлган шарсимон лойли окариналар(сюнь), литофонлар(цин), бронза қўнғироқлар (чжун) ва бошқа ўша даврга мансуб бўлган мусиқали асбоблардир.
Хитой мусиқаси — дунёдаги энг қадимийлардан бири ҳисобланади. Унинг негизида бешинчи оҳанг усули (пентатоника) мавжуддир. Топилмалар ичида шундай мусиқий асбоблар бор эди: цисяньцин, пипа, хуцинь ёки эрху, ди, шэн, турли ҳилдаги найлар.
Хитой мусиқа санъатига бағишланган аввалги ёдгорлик-“Шицзин” қўшиқлар китобидир. Хитой мусиқасини ўрганишда хитой файласуфлари, художўйлари, математиклари шуғулланишган. Конфуций ўзининг ўгитларида мусиқага катта эътибор берган, қадимий халқ ижодларини тўплашда улкан ҳиссасини қўшган. Қадимий қўлёзмаларда ҳам Чжоу даврида мусиқий асбобларнинг кўпайганлиги ҳақида маълумотлар ёзиб қолдирилган. Унда турли шақилдоқлар, торли асбоблар, найлар, оғизда чалинадиган асбоблардир.
Мусиқа азалдан инсонлар қалбида меҳр, кайфият, шодлик уйғотиб келган. Унинг сеҳрли оҳанглари доим ёқимли бўлиб келган.