“Мен Чунцинда ушбу касалликка чалинган биринчи бемор эдим, шифокорлар ва ҳамширалар менга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишди. Мени ҳар куни кўрикдан ўтказиб туришди. Шифокорлар ҳатто анъанавий хитой тиббиётининг усулларидан ҳам фойдаланишди. Сўнгги кунларда барчаси яхши томонга ўзгарди. Шифокорлар менга уйга рухсат бериши мумкинлигини айтишди. Ҳатто, даволанишим учун шифохона мендан пул олмади.
Бу касаллик қўрқинчлими, — деб сўрашди. Мен айтимки, энг муҳими, ўзингиздан қўрқмаслик, иложи борича яхшироқ ҳимояланиш, ниқоб кийиш ва қўлингизни тез-тез ювиш жуда муҳимдир. Агар ҳарорат кўтарилса, йўтал ва бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифохонага бориш керак. Сиз даволанмоқчи бўлсангиз ташвишланманг. Кайфиятингизни кўтариб, шифокорларга бўйсунишингиз ҳамда уларга ишонишингиз керак, шунда сиз албатта шифо топасиз”.