Бу фотошоп эмас! Чжанъе Данься тоғларининг ранг-баранг тепаликлари

Табиат томонидан яратилган кўп рангли бўёқлар билан зеб берилган ғайриоддий манзара умр бўйи эсда қолиши шубҳасиз. 2010 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Чжанъе Данься тоғлари Хитойнинг Чжанъе минтақасидаги Геологик боғда жойлашган.

Фотосуратларда бу жойларнинг гўзаллиги ғайритабиий кўринади. Бир пайтлар 100 миллион йил олдин бу ҳудуд улкан сув омборининг туби бўлган. Ҳавзадаги сув буғланиб, пастки чўкинди жинслар қотиб қолган. Ушбу шаклланиш даврига қизил қумтош ва чўкинди жинслар киради. Бу даврда ҳосил бўлган тошларда иридий кимёвий элементи бўлиб, у ер юзида жуда кам учрайди.

Минг йилликдаги атроф-муҳит, ёғингарчилик, атмосфера ҳодисалари таъсири остида бу тошлар замонавий кўринишга келган. Қумтош ва бошқа жинсларнинг оксидланиши натижасида турфа ранглилик ҳосил бўлган. Уларнинг турли қатламлари таркибидаги баъзи моддалар атмосфера ҳодисаларига турлича таъсир кўрсатган.

Ўз йўлини очган янги дарёлар ва тошлар ҳаракати ландшафтни шакллантирди. Кейин дарёлар яна қуриб қолди ва энди табиатнинг кўп миллион йиллар давомида қилган машаққатли меҳнати самарасини кўриш мумкин. Ушбу тоғларда қизиқарли бўлган жуда кўп кичик ғорлар ва тошлар мавжуд. Ҳар бир ғор бошқаларидан ажралиб туради.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Узунлиги 2450 км бўлган Тяньцзинь — Гонконг тезюрар поезди ишга тушди
Тянцзинь ва Гонконг шаҳарларини туташтирувчи тезюрар темир йўл ишга туширилди. Бу ҳақда xabar.uz хабар берди. Маҳаллий вақт билан соат 10:58 да  Тяньцзиндан чиққан 1 100 йўловчилик «G305» ...
«Huihe» тош ҳайкаллар боғи (видео)
Қадимдан хитойликларнинг айтишларича, Гуйлинь тепаликка, Шанхай инсонларга, Фуцзянь тошларга қараб тураркан. Фуцзяннинг илоҳий тупроғи Сямынь ерларида, Huihe маданият боғида жойлашган. Бу маскан Япон боғи манзараси ва ...
Фотогалерея: Ганьсу провинцияси қорга бурканди
Куни кеча Ганьсу провинциясининг Динси шаҳри ва туманлари қалин қор ёғиши оқибатида оппоқ қор билан қопланди.  
“Кимни учратсанг, юзида кулги билан “ни ҳао” деб қарши олади”.  Гуилинга саёҳат
Ҳадисда илмни Чинга (Хитойга) бориб бўлсада ўрганинглар дейилади. Айни ҳадисдан келиб чиқиб ташриф буюрмаган бўлсакда, 2010-2014 йиллар мобайнида бир қисм илмни Хитойда олиш насиб ...
Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали
Хитойнинг йирик шаҳри — Шанхай шаҳридаги Шанхай университети марказий майдонида улуғ ўзбек мутафаккири ва шоири Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилган. Уч метрлик ушбу бронза ҳайкал жамоатчиликнинг ...
Ростдан ҳам бензин бепулми?
Хитойда 2019 йилнинг 1 январидан бепул бензин пайдо бўлди. Бу маълумотни мамлакат ҳукумати ҳам расман тасдиқлади. 2018 йили «бепул бензин» тажрибаси мамлакатнинг икки провинциясида синов ...
Тибетда тезюрар поездлар пайдо бўлади
Тез орада Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Тибет автоном ҳудудида тезюрар поездлар пайдо бўлади, деб хабар берди «Хитой темир йўллари» Давлат корпорацияси. Режага қараб, "Фусин" тезюрар ҳаракатланувчи таркиби ...
Дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси (видео)
Хитойнинг Янцзи дарёсидаги «三峡—Санься» гидроэлектр станцияси ҳозирги кунда дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси бўлиб, одам қўли билан бунёд этилган энг улкан бино ҳисобланади. Ажабланарлиси шундаки, ...
Қадим Сиан шаҳрига хуш келибсиз! (видео)
Сиан қадимги шаҳарларидан бири бўлиб, 1100 йилдан кўпроқ вақт давомида Хитойнинг пойтахти сифатида хизмат қилган. https://www.youtube.com/watch?v=eM-qZ7ZphPo Хитой марказидаги мазкур шаҳарнинг тарихи 3000 йилдан ошади. Айрим манбаларга ...
Хитойда урбанизация даражаси қандай? (видео)
“Урбанизация” сўзи лотин тилида шаҳар маъносини англатиб, мамлакат (минтақа) аҳолиси таркибидаги шаҳар аҳолисининг салмоғи орқали ўлчанади. Урбанизация жараёнларининг асосий натижалари қуйидагилар билан боғлиқ: барқарор ...
Дарё устидаги антиқа кўприк (фото+видео)
Хитойнинг Хубей провинциясида узунлиги 4 километр бўлган биринчи экологик автомагистрал кўприк барпо этилди. Қурилиш ишлари бошланишидан аввал кўприк ўтиши керак бўлган жойни танлаш муаммога айланди. Чунки ...
Хитой қандай қилиб коронавирусни енгмоқда?
Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним Чин мамлакати қайси усул билан даҳшатли инфекциянинг тарқалиш йўлларини тўсгани, эпидемияга қарши самарали ...