Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида саммитга келган делегациялар раҳбарларининг рафиқалари иштирокидаги тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлигида ҳамда бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан биргаликда Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди.