Хитойда онлайн таълимни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда, деб хабар беради Синхуа.
Таклиф этилган тавсияларга мувофиқ, замонавий ахборот технологияларини — Интернет, катта маълумотлар, сунъий интеллект ва бошқа янгиликларни жорий этиш устувор вазифалар қаторига киради.
2022 йилга қадар ишга туширилиши режалаштирилган махсус онлайн таълим тармоғини яратиш суръати тезлашмоқда. Натижада бутун Хитой аҳолиси юқори тезликдаги Интернет хизматлари билан таъминланади.