Хитой ривожланишда давом этади

2021 йилда Хитой иқтисодиётининг йиллик ўсиш суръати 7,9 фоизга етиши мумкин. Бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситалари Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботига асосланиб хабар тарқатган. 

Банк ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда ХХР иқтисодиётининг ўсиши тахминан 2фоизни ташкил қилади. Аммо коронавирус эпидемияси туфайли кескин пасайишдан кейин иқтисодий тикланиш кутилганидан юқори даражада давом этиши сабабли, 2021 йилда бу кўрсаткич 7,9 фоизга кўтарилиши мумкин.

Бунга коронавирус пандемиясининг олдини олиш ва инфекцияга қарши курашнинг самарали стратегияси, қабул қилинган чоралар ва экспортнинг ўсиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Иқтисодий фаоллик, шунингдек, хусусий инвестицияларнинг кўпайиши ва истеъмолнинг кўпайиши ҳисобига ҳам ўсиш кутилмоқда.