Хитойда анъанавий Сиси байрами севишганлар куни сифатида нишонланади. Бу байрам ой тақвимининг еттинчи ойи еттинчи кунига тўғри келади. Жорий йилда у 10 август куни нишонланади.
Қадимги Хитойда Сиси байрами «маҳорат учун ибодат байрами» (Цичао цзе) ва «Қизлар байрами» (Нюэр цзе) номлари билан ҳам машҳур бўлган.
Сиси байрами Хитойдаги энг романтик анъанавий байрамлардан бири ҳисобланади. У чўпон ва тўқувчи қиз ҳақидаги машҳур афсона билан боғлиқ бўлиб, унга кўра, бир-биридан айрилган икки севишган йилда фақат бир марта — айнан шу кунда Сомон йўли устида учрашиш имконига эга бўлади.