2020 йил охирига келиб, Хитойда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичи 1 триллион юандан зиёд бўлган шаҳарлар сони олтитага ўсди. Ҳозир мамлакатда 23 та «триллионер-мегаполис» мавжуд.
Рўйхатга Шаньси провинциясининг маъмурий маркази Сиань шаҳри, Шаньдун провинциясининг маъмурий маркази Цзинань ва Фуцзянь провинциясининг маъмурий маркази Фучжоу шаҳарлари киритилган.
Шунингдек, Янцзе дарёси бўйида жойлашган Хефей ҳамда Нантун шаҳарлари ҳам «Триллионерлар клуби» аъзосига айланган.
Айнан Янцзе дарёси бўйида ЯИМ кўрсаткичи 1 триллион юандан зиёд бўлган шаҳарлар жойлашган. Ялпи ички маҳсулоти Хитойда биринчи бўлиб триллиондан ошган «иқтисодий пойтахт» Шанхай ҳисобланади. Умуман олганда, Шанхай, Цзянсу, Чжецзян ва Анхуйни бирлаштирган минтақа миллий ялпи ички маҳсулотнинг чорак қисмини ва илмий-тадқиқот ишланмаларининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Шунинг учун бу ердаги бой шаҳарларнинг юқори концентрацияси ажабланарли эмас.
Манба: «EmbassyofChinaInUzbekistan» канали