Баҳор фаслида турли давлатларда ўзига хос байрамлар нишонлади. Хитойда ҳам дарахт экиш куни календардан алоҳида жой олган.
1981 йилда Хитойнинг бешинчи Миллий халқ вакиллари Конгрессининг тўртинчи сессиясида мамлакатда дарахт экиш кунини ўтказиш учун белгиланган миллий ихтиёрий дарахт экиш кампаниясини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қарорда шунингдек, 11 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳар бир меҳнатга лаёқатли фуқаро йилига 3-5 туп кўчат экиши ва ўстириши лозимлиги таъкидланган. Aгар бирор сабаб тафайли дарахт экиш имкони бўлмаса, унда дарахтни парваришлашга қаратилган ерни юмшатиш, ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, шохларига шакл бериш каби вазифаларни бажариши лозим бўлган.
Мамлакат раҳбариятининг ушбу ташаббуси Хитой аҳолиси томонидан фаол қўллаб-қувватланди. Гарчи бугунги кунда тадбирда барча иштирок этмаётган бўлса-да, лекин амалга оширилаётган ишлар арзигулик. Ҳар йили 500 миллионга яқин хитойлик ўз кўчатини ўтқазади.
Мазкур сана ҳар йили мартнинг 12 санасида кенг нишонланади.