Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.
Хитой компанияси Фарғона вилоятида инновацион технопарк ҳамда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 7 декабрь куни Хитойнинг Fht Future Technology компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилди.
Унда, компания ижрочи директори Ли Венжин Фарғонада амалга ошириш кўзланаётган йирик инвестицион лойиҳани тақдим этди.
Лойиҳага кўра, Fht Future Technology компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.
Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шунингдек, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
У шунингдек, чўл зоналардаги қум ва тошлоқ, сувсиз ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича кўрсатма берди.