Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ислоҳотлар ва ошкоралик сиёсатининг қирқ йиллиги муносабати билан қилган маърузасида мамлакатда коррупция устидан ғалаба қозонилгани ҳақида маълумот берди.
«Биз ички партия бошқарувига, ички сиёсий муҳитни тозалаш, тартиб-интизомга қатъий риоя қилишга амал қилмоқдамиз, формализм, бюрократия, гедонизм ва исрофгарчиликка қарши барча кучни ташлаган ҳолда курашиш, коррупция билан курашга эътиборсиз қараб турмаслик ҳамда қатъийликни кўрсатмоқдамиз», — деди Си Цзиньпин.
Хитой Халқ Республикаси раисининг маълум қилишича, коррупцияга қарши курашда «ишончли ғалабага эришилган».
Манба: kun.uz