Дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўприги қурилди

Хитойлик муҳандислар 10 декабрда дунёдаги энг узун пролётли аркали темир йўл кўпригининг охирги иккита устунини ўрнатиб, унинг қурилишини якунлашди. Бу ҳақда China Railways хабарида маълум қилинган.

Юньнань вилоятида жойлашган кўприкнинг узунлиги 1024 метрни, эни 25 метрни ташкил қилади. Кўприк конструкциясининг ўзига хослиги шундаки, у 4 изли темир йўл станцияси сифатида лойиҳаланган.

Рельефнинг мураккаблиги сабабли темир йўл станциясини фақатгина кўприкда қуришнинг иложи бўлган. Айнан шу сабабли кўприкнинг эни ва барқарорлигига талаб стандарт темир йўл кўприклариникига қараганда кучлироқ бўлган.

Таъкидланишича, тарихда бундай объект қурилишига мисол бўлмаган. Нуцзян дарёси устидан 239 метр баландликда ўтувчи улкан металл авиадукни қуриш учун 46 минг тонна пўлат ишлатилган. Бунча миқдордаги пўлат 6 та Эйфел минорасини қуришга етган бўларди. Кўприкнинг асосий пролёти (икки устун ўртасидаги оралиқ қисм) учун яхлит, 490 метрлик панжарасимон пўлат арка қўлланган. Бу конструкцияни йиғиш учун қурувчиларга 800 мингта болт ва оғирлиги 20 тоннадан 100 тоннагача келадиган 922 та пўлат тиргагич керак бўлган.

Ушбу кўприк 220 кмлик Дали-Жуйли темир йўлининг муҳим лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу темир йўл ўз навбатида Хитой-Мьянма халқаро темир йўлининг бош участкаси ҳисобланади.

Манба: kun.uz

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитойга гуманитар ёрдам юборилади
Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Президент фармойиши қабул қилинди. Фармойишга кўра, коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги ...
2020 йилга келиб Хитойда поездлар соатига 1000 км тезликда ҳаракатлана бошлайди
Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times. Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида ...
Юртимизда цзянси анъанавий хитой табобати университети филиали очилади
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” фармацевтика компанияси президенти Сюэжун Линь бошчилигидаги навбатдаги гуруҳни қабул қилди. Фармацевтика компанияси ...
Хитойда коррупция устидан ғалабага эришилгани маълум қилинди
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ислоҳотлар ва ошкоралик сиёсатининг қирқ йиллиги муносабати билан қилган маърузасида мамлакатда коррупция устидан ғалаба қозонилгани ҳақида маълумот берди.  «Биз ...
2030 йилгача Хитой шамол ва қуёш энергетикаси бўйича кенг миқёсли ишларни амалга оширади
Хитой шамол ва қуёш энергетикаси бўйича кенг миқёсли ишларни амалга ошириш учун катта маблағ ажратади. БМТ раислигида ташкиллаштирилган иқлим ўзгаришларига бағишланган виртуал саммитда Хитой раиси ...
Иву шаҳридаги кичик буюмлар бозори дунё харидорлари учун очиқ
Хитойнинг шарқидаги Чжэцзян провинциясида дунёдаги етакчи кичик буюмлар бозори бўлган Иву халқаро савдо бозори сешанба куни эрталаб дунё харидорларига очилди. Бозор одатда баҳор фестивалидан кейин ...
Хитой Марсга илк миссиясини бошлади
Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга ...
Хитойдан Ўзбекистонга яна бир гуманитар ёрдам келди
Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Хитойлик 15 нафар шифокор ва тиббиёт мутахассисидан иборат гуруҳ бортида бўлган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда ...
«Кўринмас» дрон: Жаҳон бозорида сотиш режалаштирилмоқда
Хитой ўзининг пайқаш қийин бўлган СН-7 учувчисиз учадиган қурилмасини жаҳон бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ҳозирги босқичда ХХР айрим харидорлар сотиб олишни рад этиши қийин ...
Шанхай гўё дунё матбуотининг пойтахтига айланган
Бугун Шанхайда халқаро медиафорумнинг танишув кечаси бўлиб ўтди. Илгари форумга 40 та мамлакат журналистлари келмоқчи деб хабар берилганди. Сўнгги кунлар унинг ишида қатнашмоқчилар сони ...
Вухандан беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди
Вухан шаҳрида КТЭА электр мосламалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА мосламалари билан жиҳозланган. Инновацион ...
Ян Хуа: «Фарғона водийси ўзига хос унутилмас таассуротлар қолдирди
Хитой марказий телевидениесининг “CCTV-4” канали ижодкорлари Фарғона вилоятида халқимизнинг миллий қадрият ва анъаналари, ҳунармандчилиги, маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм суратга олди. Ўзбекистон Журналистлари ...