Хитойнинг шимолидаги Хебей провинциясида уч авлод инсонлари мўъжиза яратиш учун кўп меҳнат қилдилар. Улар яланғоч чўл ерларининг катта қисмини воҳага, кейин эса дарахтлар уммонига айлантирдилар.
1962-йилда ташкил этилган «Сайханба» ўрмон хўжалиги Пекиндан 300 км шимолда жойлашган бўлиб, Хитой пойтахтига яқинлашиб келаётган қумтепаликлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Бу дунёдаги энг катта сунъий ўрмон зонаси бўлиб, 750 квадрат километр майдонни эгаллайди.
Ўрмонга қараб бу ерда бир вақтлар чексиз саҳро борлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмасди.
-Агар сиз ўтмишга замонавий одамлар нуқтаи назаридан қарасангиз, биз қилган барча ишлар қандайдир аҳмоқликдек туюлиши мумкин, деб ўйлашингиз мумкин. Чунки биз бутун умримиз давомида шу иш билан шуғулланганмиз. Шунга қарамай, мен ҳеч нарсадан афсусланмадим, — дейди 20 йил ўрмонга умрини бағишлаган 57 ёшли Ю Ченг. — Авваллари сувни тежаш мақсадида юзимни ювиш учун кунига атиги бир пиёла сув ишлатардим, душ қабул қилиш эса ҳаёлимизга ҳам келмасди. Навбатчиликда 24 соат бандмиз. Ҳар 15 дақиқада биз ёнғин ҳолати ҳақида хабар беришимиз керак. Телефон қўнғироқлари кунига 19 соат давом этади. Ёнғиннинг олдини олиш муҳим вазифадир. Ҳеч қачон ёнғин содир бўлишига йўл қўймаслик керак. Бу бизнинг масъулиятимиз”, — дейди у.
Цзоу Цзяньмин — учинчи авлод ўрмончиларидан бири. У 1989-йилда туғилган, бобоси ҳамда отасининг ўрмон барпо этишдаги меҳнатларини кўриб улғайди. Цзяньмин отасини тушуна бошлади ва ўрмонни муҳофаза қилиш унинг зиммасида эканлигини ҳис қила бошлади.
Цзоу Цзяньмин 2010-йилда Хебей қишлоқ хўжалиги университетини тамомлаб, Хебей провинциясида ишга жойлашиш учун «Сайханба» ўрмон хўжалигига ишга келган.
— Ўшанда мен бу ерга келиш ҳақида ўйламагандим, лекин университетга “Ўрмон хўжалигига кириш” факултатив курсига борган эдим. Биринчи дарсдаёқ ўқитувчимиз “Сайханба” ўрмон хўжалигини мисол тариқасида гапириб берди. Мен ҳайратда эдим. Чунки, айнан ўша ерда туғилиб ўсганман-ку. Дашт-у, дарахтлардан тортиб, сув ҳавзалари ва тоғларгача бўлган ҳамма нарсани бобом ва отам каби биринчи ва иккинчи авлодлар яратди ва сақлаб қолди. Ўйлайманки, биз учинчи авлод вакиллари “Сайханба” руҳини сақлаб, уни кейинги авлодга етказамиз. Бу “ўрмон денгизини” чўлланишдан асрашга бизнинг бурч ва вазифасидир”,— дейди Цзоу Цзяньмин.
Мавзуга оид: CGTN телеканали яна бир фидойи ўрмончилар оиласи ҳақида кўрсатув тайёрлади. Улар ўрмонни ёнғиндан сақлайди.