Хитой нафақат қадимий цивилизация бешиги, балки бетакрор табиат, ноёб дарахтлар, турфа гуллар макони ҳам. Ўзбекистонлик бир гуруҳ журналистларнинг ижодий сафаримиз пойтахт Пекин шаҳридан бошланди.
Автор: Маруса ҲОСИЛОВА
Хитой улкан ютуқлари билан ҳам дунё мамлакатларини ҳайратга солиб келаётган давлат сифатида маълум ва машҳурдир.
Кейинги йилларда Хитой ҳатто Японияни ортда қолдириб, жаҳон бозорида иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. «Керак-ми, демак уддалайман!» деган ишончли даъват ва қудрат Хитойни аграр давлатдан жаҳоншумул улкан саноат фабрикасига айлантирди.
Хитой Халқ Республикаси — дунё харитасидан аҳолиси кўплиги, ишлаб чиқариши ривожланганлиги, янги инновацион ғоялар ижодкорлиги, техника тараққиётидаги улкан ютуқлари билан мустаҳкам ўрин эгаллаган Чин мамлакати.