Жеки Чан’дан 1 миллион юан мукофот

Машҳур киноактёр Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга бир миллион юан мукофот ваъда қилмоқда.

Актёр бу мукофот касалга даво топишни тезлаштиришидан умидвор. У шунингдек Хитойга тиббиёт ниқоблари ва ҳимоя кийими етказиб бериш учун ҳам хайрия амалга оширмоқда.

Актёрнинг айтишича, фан ва технологиялар вирусни енгиш йўлини топа олади. Шунинг учун у коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб яратадиган мутахассисларга шу тарзда миннатдорлик билдиришга қарор қилган.