Фото: podrobno.uz
Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC ENERGY CHINA компанияси билан англашув меморандуми имзоланди.
Қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари шу йил якунига қадар (2024-йилда тўлиқ) ишга туширилиши режалаштирилган.
Натижада йилига 5,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилиши кутилмоқда.