Хитойнинг Янцзи дарёсидаги «三峡—Санься» гидроэлектр станцияси ҳозирги кунда дунёдаги энг қудратли гидроэлектр станцияси бўлиб, одам қўли билан бунёд этилган энг улкан бино ҳисобланади.
Автор: Наргис ҚОСИМОВА
Касаллик туфайли икки оёғидан ажраган Ма Саньсяо 2000 йилда қарзларини узиш учун биринчи дарахтини ўтқазган эди. Аммо вақт ўтиб, у бунинг ижтимоий аҳамиятини тушиниб етди ва жамиятни уйғотишнинг бир усули эканлигини қайд этди.
Ўзбекистон Республикасининг инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан Хитойнинг Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd («Хунтяньли») компанияси билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш мақсадида Меморандум имзоланди.
Унда ЕвроОсиё ишлари бўйича Хитой ҳукуматининг элчиси жаноб Ли Хуэй Ўзбекистон ҳамда Хитой давлат бошқаруви органлари, юртимиз давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини, шу жумладан, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Хитойнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Ели қишлоғида истиқомат қилувчи Цзя Хайся ва Цзя Вэньци 13 йил давомида 10 минг дона дарахт экиб, ўз қишлоқлари ва атрофдаги аҳоли пунктларини сел ва ер кўчишларидан асраб қолишди.
1 октябрни Хитой халқи алоҳида байрам қилади. Бундан 70 йил муқаддам, яъни 1949 йили Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганлиги ҳақида эълон қилинган эди.
Хитой тили “энг оммабоп” тилдир, яъни дунёда энг кўп халқ сўзлашадиган маъносида. Албатта хитойликларнинг сонидан келиб чиқадиган бўлсак, бу айнан ҳақиқат.
Қадимги Хитойда дастлаб ой тақвими пайдо бўлган. Унинг асосини синодик ой ташкил қилиб, бу ой янги ойнинг чиқиши билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганига 25 йил тўлди
Хитойликлар янги йил байрамини 15 кун давомида нишонлашади. Албатта барча бу ёрқин ва қўвноқ байрамни ўз оила аъзолари даврасида нишонлашга ҳаракат қилишади. Энг аввало тайёргарлик йил давомида уйда йиғилган кераксиз буюмлар, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш, ҳамма жойни тозалашдан бошланади.
Янги йилни кутиб олиш ва уни нишонлаш қатъий тартибда ва белгиланган таомларнинг истеъмоли билан амалга оширилади.
Хитой ҳукумати оммавий ахборот воситаларининг ривожига катта эътибор бериб, ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳатлар 1 млрд. дан ортиқ аҳолига эга бўлган мамлакатни тезкор ва долзарб ахборот билан таъминлаш имконини бермоқда.
Хитойда оила институти давлат ва жамият барқарорлиги ҳамда равнақининг муҳим омилларидан бири сифатида эътироф этилади. Шу боис уни мустаҳкамлаш масалаларига давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилади.
Бугунги кунда Пекин ёки Нанкин йўлларини тўлдириб ўтаётган автомобилларнинг ҳар 100 тадан 70-80 таси Хитой маҳсулоти эканини кўрасиз. Қолгани ҳам саноқли давлатлар автомобил русумлари: Япониянинг “Тойота”, “Ниссан” ва “Ҳонда”, Германиянинг “Мерседес”, “БМВ” ва “Фолксваген”, АҚШнинг “Женерал моторс” корпорациясининг моделлари.
Хитой- инсоният тақдирини ўзгартирган кашфиётлар, осмонўпар бинолар, яшиликка бурканган тоғлар, буюк Хитой деворининг Ватани.