Учар такси йўлга чиқди (видео)

Хитой учувчисиз учар таксиларга йўловчилар ташишга рухсат берган биринчи давлат бўлди.

Сертификат 2017 йилдан буён синовларни ўтказиб келаётган ва 40 мингга яқин муваффақиятли парвозларни амалга оширган «EHang» компаниясига берилди.

Уларнинг «коптери» (учувчисиз такси-дрон) икки йўловчига мўлжалланган бўлиб, 130 км/соат тезликка эриша олади ва бир зарядда 30 км масофани учиб ўта олади.