Учар автомобиллар (видео)

Хитойнинг XPeng автомобил ишлаб чиқариш компанияси учадиган автомобил прототипини намойиш этди. Улов HT Aero деб номланади. У ташқи кўринишидан Xpeng P7 автомобилини эслатади: машина уч эшик ва икки ўриндиқли бўлиб, электр двигател ва парвоз парраклари билан жиҳозланган.

Автомобилнинг узунлиги 5,5 метрни ташкил этади. Унинг кузови Xpeng P7 моделиникига нисбатан 50 фоизга енгил. Машина ҳавода тезлигини соатига 130 километрга етказа олади, парвоз вақти 30 дақиқага тенг.

Xpeng ушбу автомобилни 2024 йилдан оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирган. Унинг нархи бир миллион юан (156 минг 500 доллар) атрофида бўлади.

Аввалроқ, XPENG X1 ва XPENG X2  моделли қурилмалар ҳам оммага тақдим этилган эди.