Жиангсу ’да бўлганмисиз?

Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХХР ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларнинг тобора яқинлашуви, айниқса, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабат сабабли Ўзбекистон вилоятлари ва ХХР провинцияларининг тўғридан-тўғри ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда. Сайтимизда ҳамкор давлатнинг маълум провинцияси ҳақида маълумот бериб, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга бироз бўлса-да, ҳисса қўшишдан умидвормиз.


Провинция: Жиангсу — 江苏,  Jiāngsū

Маъмурий маркази: Нанкин (Нанжинг)

Майдони:  107200 кв.км.

Аҳолиси: 80 миллион кишидан зиёд

Йирик шаҳарлари: Нанкин, Чанжоу, Ҳуайан, Ляньюньган, Нантонг, Сучян, Сужоу, Тайжоу, Уси, Цюйжоу, Янгченг, Янгжоу, Чженжянг.

Жўғрофий ўрни. Жиангсу – Сариқ денгиз қирғоғида жойлашган Хитой Халқ Республикасининг Шарқий вилоятидир; унинг ҳудуди қуйи Янцзини қамраб олади. Жиангсу Хитойнинг иқтисодий ривожланишида, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларида этакчи ўринни эгаллаб, аҳолисининг турмуш даражаси юқори ҳисобланади. Жиангсу провинцияси ҳудуди узоқ вақт Хитой давлатининг муҳим стратегик қисми бўлиб келган, Минтақанинг маъмурий маркази, Нанкин шаҳри (Нанжинг) тарих давомида бир неча марта Хитойнинг пойтахти бўлган.

 Иқтисоди. Жиангсуда ер ости бойликлари нисбатан кам, маҳаллий темир жавҳари конлари, кўмир, нефть ва газ миқдори мамлакат иқтисодиёди учун салмоқли ўринда эмас. Асосан, провинцияда тош тузи, олтингугурт, фосфор, мармар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ривожланган.  Жиангсу иқтисодиёти азалдан енгил саноат – тўқимачилик ва озиқ-овқатга қаратилган. Коммунистлар ҳокимиятга келганидан кейин оғир саноат, айниқса кимё, қурилиш материаллари ва нефть саноати ривожлана бошлаган. Кейинчалик улар муҳандислик ва электроника ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳозирда провинцияда пўлат, машинасозлик ва кема қурилиши, тўқимачилик, озиқ-овқат, маиший техника, электроника, қурилиш материаллари, порт саноати юксак чўққига чиққан.

Жиангсу қишлоқ хўжалиги доирасида шоли, буғдой, маккажўхори, пахта, соя, ерёнғоқ, ширин картошка, бамбук ва чой етиштириш билан шуғулланади. Таиҳу кўли минтақаси узоқ вақт Хитойда ипакчилик марказига айланган. Ипакчилик, паррандачилик, балиқ етиштириш яхши йўлга қўйилган. Молиявий, транспорт, логистика хизматлари, савдо, туризм, тиббиёт, телекоммуникация хизматлари юқори даражада.

Машҳур кишилари:

  • Жао Куанйин (363-422) – Сун династиясининг биринчи императори;
  • Танг сулоласининг охирги императори, шоир Ли Ҳоужу (937–978);
  • У Чэньэн – машҳур “Ғарбга саёҳат” асари муаллифи;
  • Чен Банчиао (1693–1765), шоир, рассом, олим;
  • Жин Шентан (1608–1661), ёзувчи, мунаққид;
  • Чжоу Энлай (1898–1976), сиёсий арбоб;
  • Чжен Ванжун (1908–1987 йил) – буюк Хитой биологи ва ўсимликлар коллекционери;
  • Ши Найан (1296–1372) – “Дарё соҳиллари” романи муаллифи;
  • Сюй Бэйҳун (1895–1953) – рассом;
  • Чжу Жичинг (1898–1948) – эссенавис, шоир, адабиётшунос;
  • Ҳуа Логэн (1910–1985) – математик.

Диққатга сазовор жойлари:

Нанжинг: Нанжинг шаҳидлар музейи, Сун Ят-Сен мақбараси, Суанву кўли ва хиёбони, Нанжинг Миллий музейи, Ўрта асрларга оид шаҳар қалъаси девори (дунёдаги энг узун шаҳар девори), Будда ибодатхонаси, Фуцимяо кўчаси ва Конфуций ибодатхонаси, Лаомендонг шаҳарчаси, Минск саройи харобалари, Нанжинг молия маркази, Суануҳу кўли ва хиёбони кўринишидаги марказий вокзал.

Сужоу: Гуанжиан қадимий кўчаси (ҳутонг), кўргазма заллари, устахоналар ва ҳунармандчилик дўконлари, Сюанмяо дао ибодатхонаси (276-йилда қурилган), Панмен, Буюк Каналдаги сув ва қуруқлик бирлашган жой (мил.авв. I аср), музейлар (шаҳар, театр, анъанавий либослар, ипакчилик музейлари).

Чжанжоу: Будда ибодатхонаси (904), Билин кўчалари, Каллиграфия маркази (960–1127), Динозаврлар парки.

Янжоу: 5-асрда қурилган будда ибодатхонаси, Цилин ибодатхонаси, император Суйян мақбараси (VII аср), Сеҳрли туяқуш масжиди (1275).

Ҳуайан: Чжоу Энлай ёдгорлиги (1898–1976).

Уси: шаҳар яқинидаги Таиҳу кўли, қирғоқбўйидаги Тошбақа бошлари, Юантоужу, олхўризорлар.

 Жиангсу провинцияси Ўзбекистон Республикасининг Хоразм, Қашқадарё ва бошқа вилоятлари билан савдо алоқаларини ўрнатган.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Шанхайда 3D-принтер ёрдамида қурилган энг узун кўприк пайдо бўлди
Шанхайнинг “Донолик кўрфази” инновацион боғида 3D-принтер ёрдамида босилган дунёдаги энг узун бетон кўприк пайдо бўлди. Таъкидланишича, кўприкда ҳали безак ишлари давом этмоқда ва яқин орада ...
Фотогалерея: Ганьсу провинцияси қорга бурканди
Куни кеча Ганьсу провинциясининг Динси шаҳри ва туманлари қалин қор ёғиши оқибатида оппоқ қор билан қопланди.  
Мусиқа севувчи халқ ёки Хон династиясига мансуб музей хақида (видео)
Хитой археологлари томонидан 2000 йил 23 октябрда  қадимий мусиқа асбоблари музейи топилган, бу музей 2 минг йил аввал бунёд бўлиб, бу давр Хон династияси даврига мансубдир. Жуда кўп вақт ...
Хитой: газета ва онлайн журналистика уйғунлиги ёки онлайн журналистиканинг босма нашрларга таъсири
Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетида халқаро журналистика факультети ташаббуси билан “Онлайн журналистиканинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унинг ишида қатнашиб “Хитой: ...
Хитой иқтисодий мўъжизасининг сири нимада?
2000 йил арафаси. Янги эрага илк қадамлар қўйилаётган пайт. Дунёда иқтисодиёти энг бақувват давлатларнинг ўнлигига янги ўйинчи – Хитой ҳам қўшилди. Ҳатто шу ҳолат ...
“Forbes”хитойлик миллиардерлар рейтингини тузди. Биринчи ўринда Жек Ма
Forbes'нинг навбатдаги миллиардерлар рўйхатидан 344 нафар хитойлик ўрин олди. Қуйида Хитойнинг энг бадавлат кишилари Топ-5 рўйхати тақдим этилади. 1. Жек Ма Молиявий аҳволи: 34,6 млрд доллар. Бир ...
Дунёдаги энг узун шиша кўприк (видео)
Билсангиз, Хитойнинг жанубида дунёдаги энг узун шиша кўприк бор. Унинг узунлиги  200 метр бўлган конструкция томоша майдони билан тугалланади. Буларнинг барчаси жарликдан бир неча метр ...
“Хитойлик Кумуш” ўқитувчига айланди
Унга мактабда Хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди. Республика таълим маркази мутахассислари иштирокида “хитойлик келин”га мактабда Хитой тилидан дарс ...
“Аватар изидан” : Фазовий боғга саёҳат (фото+видео)
Ҳар сафар шамол йўналиши, об-ҳаво ўзгарганида бу ерни томоша қилиш янада ажойиб бўлади.  Буларнинг барчаси қуёшнинг  қандай  нур сочиши, булутларнинг жойлашувига, қаер турганингизга боғлиқ. ...
Кўринмас мато ҳақида эшитганмисиз? (видео)
Хитойлик олимлар тўлиқ кўринмас материални ишлаб чиқармоқда. Матонинг хусусиятлари квант заррачаларининг сунъий яратилган тузилмаси билан боғлиқ. Бундай материаллар инфрақизил  нурланишни синдиришнинг манфий кўрсаткичига эга. Шу ...
Антарктидада илк доимий аэропорт
Хитой ҳукумати Жанубий қутбда илк доимий аэропорт барпо қилмоқчи. Бу ҳақда Keji Ribao илмий нашри маълум қилди. “Аэропорт инфратузилмаси учиш полосаси ва ҳаво терминалини ўз ...
«Ойлик маош сизни бой бўлишдан тўсади» — хитойликлик миллиардер кўп пул топиш йўлини айтди
"Агар маймунларнинг олдига пуллар ва ёнғоқлар қўйилса, маймунлар ёнғоқларни танлайди. Чунки улар пулга жуда кўп ёнғоқлар сотиб олиш мумкинлигини билмайди".  Худди шу ишни кўплаб инсонларга ...