Хитой халқ республикасининг ташкил топганига 70 йил тўлди (видео+фото)

1 октябрни Хитой халқи алоҳида байрам қилади. Бундан 70 йил муқаддам, яъни 1949 йили Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганлиги ҳақида эълон қилинган эди. 

Байрам авваллари Тяньаньмэнь майдонида ҳарбий парадларни ўтказиш орқали нишонланган бўлса,  1959 йилдан бошлаб  мамлакат раҳбарияти ҳарбий техника иштирокидаги парадларни фақатгина юбилей саналарда ўтказиш бўйича қарор қабул қилди. Кейинчалик  эса улардан буткул воз кечилди. 1984 йили, яъни ХХР мустақиллигининг 35 йиллигида яна  парад ўтказиш анъналарига қайтишди ва охирги намойиш 2009 йили бўлиб ўтди.

Хитойликлар мустақиллик кунини нишонлашда бир ҳафта дам олишади. Уйлар гуллар, кўчалар чироқлар билан безатилиб, халқ сайллари ўтказилади. Албатта Хитойнинг бирор  бир байрамини мушакбозликсиз тасаввур қилиш қийин. Шу куни энг катта мушакбозлик Хитойда бўлади, десак адашмаймиз.

Ўзбекистонда ХХРнинг ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати  билан ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан уюштирилган қабулда  Бош вазир А.Арипов,  дипломатик корпус вакиллари, арбоблар, журналистлар қатнашишди.

Хитойнинг Ўбекистонаги фавқулодда ва мухтор элчиси  Цзян Янь хоним барчани қутлаб, Хитой Халқ Республикасининг ташкил топганига 70 йил тўлганлигини. Ўтган давр мобайнида   ўзбек томони ўз миллий хусусиятларидан келиб чиқиб ўтказаётган ислоҳотларни хитой томони қадрланаётганини ва Ўзбекистон билан кенг миқёсдаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттиришга, давлатларимиз тараққиёти ҳамда гуллаб-яшнашини рағбатлантириш мақсадида тажриба алмашишга тайёр эканлигини билдирди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон-Хитой муносабатларини акс этган фотокўргазма иштирокчиларнинг диққатини тортди. Унда Хитойнинг тараққиёт йўли билан биргаликда, Ўзбекистон етакчиларининг мустаҳкам дўстлиги узоқ вақт давомида икки томонлама муносабатлар ривожида стратегик аҳамияти акс этган. Шунингдек,  Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ўтган йилги ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёноти имзоланишини ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон ва Хитой азалдан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга ҳаракат қилиб келаётган давлатлардир.   Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ўтган йилги ташрифидан сўнг раҳбарларимиз кўп марта ёзишмалар алмашишди. Ишонч билан айтиш мумкинки, икки етакчи эзгу мақсадли ишчан муносабатларни ҳамда мустаҳкам дўстлик ришталарини боғлашди. Бу омил турли соҳалардаги алоқаларни равнақ топтиришда кучли туртки бўлиб хизмат қилади.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатнинг тараққиёт курси, ўсиш вектори белгилаб берилган. ХКПнинг XIX Бутунхитой съездидаги маърузасида эса Си Цзиньпиннинг янги даврга мос хитойча социализм тўғрисидаги ғояси таклиф этилган бўлиб, у хитой миллатининг буюк тикланиши учун йўналиш сифатида талқин қилинган. Мамлакатларимизнинг келажагини белгилаб берувчи мазкур икки дастурий ҳужжат умумий жиҳатларга эга. У ҳам бўлса, халққа таянган ҳолда ва халқ манфаатларини ўйлаб ривожланишдир. Хитой ҳамда Ўзбекистон ўз олдига ривожланиш ва тикланиш миссиясини қўйган эди. Бугунги кунда  мазкур ҳамкорлик давом этмоқда.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Xiaomi ўзининг биринчи автомобилини тақдим этди (видео)
Смартфонлар, маиший техника ва компьютер ускуналари ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган Xiaomi бренди автомобил бозорида ўз кучини синаб кўришга қарор қилди. Таъкидлаш жоизки, бу фаолият доирасини ...
Бу фотошоп эмас! Чжанъе Данься тоғларининг ранг-баранг тепаликлари
Табиат томонидан яратилган кўп рангли бўёқлар билан зеб берилган ғайриоддий манзара умр бўйи эсда қолиши шубҳасиз. 2010 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Чжанъе ...
Жиангсу ’да бўлганмисиз?
Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХХР ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-ижтимоий алоқаларнинг тобора яқинлашуви, айниқса, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона муносабат сабабли Ўзбекистон вилоятлари ва ХХР провинцияларининг тўғридан-тўғри ...
“Кокосли орол”га саёҳат (фото+видео)
🏝 Хайнань  海南– хитойнинг энг олис жанубидаги орол.  🏖 Машҳур оромгоҳлари-ю, чиройли пляжларида ўзига тортувчи оҳанрабо борки, киши беихтиёр ҳайрат лаззатидан баҳраманд бўлади. 🍈 Ҳайнаннинг бошқа номи “Кокос ороли”. ...
Хитойда таҳсил олиш учун нима қилиш керак?
Хитой кўп соҳаларда илгарилаб бораётган мамлакатлардан биридир. Хўш, таълим соҳасида-чи? У қай даражада илғор? Хитойда таҳсил олишнинг афзалликлари нимада? Хорижлик талабалар учун қандай имкониятлар ...
Кўринмас мато ҳақида эшитганмисиз? (видео)
Хитойлик олимлар тўлиқ кўринмас материални ишлаб чиқармоқда. Матонинг хусусиятлари квант заррачаларининг сунъий яратилган тузилмаси билан боғлиқ. Бундай материаллар инфрақизил  нурланишни синдиришнинг манфий кўрсаткичига эга. Шу ...
Бир дона минерал сув шишаси учун 3 балл, 1 кг мато учун 5 балл, 1 кг чиқинди қоғоз учун 80 балл …
Ҳозирда 400 дан зиёд ақлли қайта ишлаш ускуналари Чунцин шаҳрининг кўплаб жойларида ташкил этилган. Тизим қандай ишлайди? Тегишли балларни олиш учун махсус карталарни расмийлаштирилади ёки QR-код ...
Фотоархив: Конфуций институтига ташриф
2016 йил 23 июнь. Хитойнинг биринчи хоними Пэн Лиюан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ҳамроҳлигида Тошкентдаги Конфуций институтига ташриф буюрди. Улар таълим ...
Қаранг-а, бу хитойликлар нималар қуряпти? (видео)
Келажакка тушиб қолишни хоҳлайсизми? Хитойга чипта сотиб олинг. Бу мамлакат 21-асрда эмас, балки 23-асрда яшамоқда. Хитой иқтисодиёти дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар сафида. Ривожланиш жиҳатидан, ...
Пекинда биринчи қор
Хитой пойтахти Пекинда биринчи қор ёғди. Журналист Барчиной Жўраева Facebook’даги саҳифасида шаҳар марказий кўчаларида қор ёғаётган суратларни жойлади. «Мана энди қишга ўхшади», дея изоҳ қолдирган муаллиф.
Хитойнинг Ченду шаҳридаги 3D реклама (видео)
Хитойнинг Ченгду шаҳридаги Taikoo Li савдо марказининг олди қисми 90 градуслик бурчак остида эгри чизиқли катта экранга эга. Унда реклама билан бир қаторда, уч ўлчовли эффектга эга бўлган ...
Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди
Статистик маълумотларга кўра, Хитойда автомобиллар сони 200 миллион донадан ошди. Сўнгги беш йил ичида бу кўрсаткич, ўртача йиллик ўсиш 19,66 миллион донани ташкил этди. Мамлакат ...