Бугун 5 апрел Хитойда Cин Мин ( 清明节 ) – марҳумларни хотирлаш, шунингдек, поклик ва равшанлик байрами куни. Ушбу байрам ой календари бўйича тахминан тўртинчи ойнинг бешинчи кунига тўғри келади. Ушбу кунда улар одатда ота-боболарини хотирлаш маросимини бажарадилар. Вафот этганларни ҳотирлаб, давлат тадбирлари уюштирилади.
Син Мин кунида тантанавор кийинган одамлар қўлларида мажнунтол шохлари билан кўчага томоша қилишга чиқадилар, вараклар учирадилар. Хитойликларда шу куни яна бир қадимги анъана кўра –илк майсазорларда сайр қиладилар. Син Мин — совуқ овқат ҳамда Соф ёруғлик байрами деб ҳам аталади. Байрам роппа-росса уч кун давом этади. Қабрлар тартибга келтирилади, қурбонлик қилиб дастурхон ёзилади.