Жануби-ғарбий Хитойнинг Чунцин шаҳри аҳолиси яқинлашиб келаётган Дуаньу (Аждаҳо қайиқ байрами) фестивалини нишонлаш учун турли хил анъанавий тадбирларни уюштирди.
Хитойда ой тақвими бўйича бешинчи ойнинг бешинчи кунида Дуаньу – аждар қайиқлари байрами нишонланади. Тадбир эрамиздан аввал яшаган ҳамда мураккаб тақдирга эга бўлган лирик шоир — Цюй Юань хотирасига бағишлаб ўтказилади.
Дуаньуни нишонлаш чоғидаги энг ёрқин ҳодиса – эшкак эшувчиларнинг бурни аждар боши билан безатилган қайиқлардаги пойгаси. Қуйида жорий йилдаги шундай мусобақа ва унга тайёргарлик акс этган фотосуратлар тақдим этилади.