Қизил пляж – бу Хитойнинг энг ранг-баранг табиий диққатга сазовор жойларидан бири. Ляонин провинциясида жойлашган бўлиб, у хитойликлар томонидан дунёдаги иккинчи энг катта ботқоқ ер сифатида асл шаклида эҳтиёткорлик билан сақланиб келинган.
Қизил пляж ўтган асрнинг 60-йилларида очликдан азият чеккан хитойликларнинг бутун авлоди учун нажотга айланди. Бу ерда ҳайвонлар ва балиқларни овлаш, ўсимликларнинг илдизи, поялари ва уруғларини тўплаш мумкин.
Пляж ҳақида гап кетганда биринчи навбатда қум ҳаёлимизга келади. Аммо Хитойнинг шимоли-шарқидаги Панжин шаҳри яқинида жойлашган Қизил пляжда қум мавжуд эмас.
Сайёҳлар учун очиқ жой — бу 600 минг гектарни эгаллаган улкан Шуантай-Ҳекоу қўриқхонасининг кичик бир қисмидир. Чексиз қизил майдонлар ноёб экотизимга эга қамиш ботқоғида жойлашган. Қўриқхона Шарқий Европа ва Осиёдан Aвстралияга саёҳат қилувчи кўчиб юрувчи қушларнинг асосий дам олиш жойидир. Ушбу қўриқхона орқали ҳар йили 250 қуш тури учади, шундан 20 тури Қизил китобга киритилган.