Хитой манзаралари фотомухбир Муқимжон Қодиров нигоҳида

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона билоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида “Ўзбекистон-Хитой: минтақалар ҳамкорлиги” мавзусида фотокўргазма ташкил этилди.

2018 йилнинг ноябрь ойида фотомухбир Муқимжон Қодиров бир гуруҳ фарғоналик журналистлар сафарида Хитойнинг Пекин, Нанкин, Лянь Юн Ган шаҳарлари ва Цзянсу провинциясида бўлиб қайтди. Сафар чоғида М.Қодиров мингдан зиёд фотосуратларни туширди. Уларнинг бир қисми ЎзА сайтида эълон қилиниб, мамлакатимизнинг ўнлаб газеталарида чоп этилди.

Фотокўргазмага улардан айрим намуналар қўйилган бўлиб, томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейида ташкил этилган фотокўргазманинг очилиш тадбирида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов  Хитой халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси маслахатчиси Ван Чжэньгуан ва элчихона матбуот котиби Дай Янь Ли, вилоятдаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхоналари рахбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик  вакиллари иштирок этдилар. Фотокўргазма бир ой давомида ишлайди.


Минтақалар раҳбарларининг Ўзбекистон ва Хитойдаги учрашуви факт ва рақамларда:

Хитой ва Фарғона вилояти ўртасида ўзаро савдо айланмаси бўйича 2017 йилда экспорт ҳажми 78904,1 минг АҚШ доллари, импорт ҳажми 105862,6 минг АҚШ долларини ташкил эган эди.

2018 йил 10 ойи якуни билан Хитойга экспорт ҳажми 95,2 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми 105,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

2018 йилнинг 12-14 июль кунлари вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигидаги Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳокимлари, уларнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда салоҳиятли тадбиркорлардан иборат вилоят делегацияси Хитой Халк Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф якунлари бўйича жами миқдори 407,2 млн. АҚШ долларини ташкил этган, шундан 358 млн. АҚШ доллари  тўғридан-тўғри Хитой инвестицияси иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича келишувлар ва меморандумлар имзоланди.

Жумладан,

  1. “Building Materials Industry of China” компанияси билан 181,1 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича;
  2. “Shanxi Zhongya Building Material Co.Ltd.” компанияси билан 120 млн. АҚШ доллари миқдорида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича;
  3. “Hebei Xiemei Rubber Products Со.Ltd” компанияси билан 60 млн. АҚШ доллари миқдорида велосипед ва велосипед бутловчи қисмлари, вело-мотоцикл шиналари ишлаб чиқариш бўйича;
  4. “Zibo Herui China” корхонаси билан 6,8 млн. АҚШ доллари миқдорида олтингургутдан сульфат полимер ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича;
  5. “WMB Chemical Co.Ltd” компанияси билан 12,0 млн. АҚШ доллари миқдорида олтингургутдан сульфат углерод ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича;
  6. “ZRSC Technology Co.Ltd” компанияси 5,8 млн. АҚШ доллари миқдорида ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш лойиҳаси бўйича;
  7. “Starke Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан 1,5 млн. АКШ доллари миқдорида чинни идишлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича;
  8. “The Urumchi Silk Road Power Trading Co. Ltd” компанияси билан 20 млн. АҚШ доллари миқдорида сиқилган газ баллонлари ҳамда улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги
ПҚ-3874-сонли қарорига кўра Хитой давлатининг умумий 245 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри инвестицияси иштирокида амалга ошириладиган 11 та лойиҳалар киритилган. Улар қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, металлни қайта ишлаш, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва енгил саноат соҳаларида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 13-15 октябрь кунлари вилоятимизга ХХР Хубей вилоятини Ухань шаҳри ҳокимият вакилларидан ташкил топган 6 кишидан иборат расмий делегациясининг ташриф буюрди. Унинг натижаларига кўра Ухань ва Фарғона шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Жорий йил ноябрь ойининг 13-15 кунлари Ухань шаҳрида биродар шаҳарлар халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти вакиллари хурматли меҳмонлар сифатида қатнашдилар.

2018 йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилоятига Шандон вилоятининг Зибо шаҳри ишбилармон доира вакиллари ташриф  буюрдилар.

Бошқа хабарлар | 其他新闻

Хитой дунёнинг энг катта экспортери сифатида тилга олинади
Дарҳақиқат шундай. Лекин айни чоқда, ички бозоридаги эҳтиёж уни дунёнинг энг катта импортерига ҳам айлантирган. 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган “Бир белбоғ, ...
Ўзбекистон Хитойга визани бекор қилди
Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида Президент Фармони қабул ...
Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари пойтахтда
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпаниясининг “Сиань-Тошкент-Сиань” чартер рейсининг илк йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди. «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd» авиакомпанияси ...
Элчи Цзян Янь хоним: “Ўзбекистон яқин орада ушбу касаллик устидан ғалаба қозонади”
Хабарингиз бор, бугун COVID-19га қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида бир гуруҳ хитойлик мутахассислар Ўзбекистонга етиб келди. Фурсатдан фойдаланиб, журналистлар Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь хонимдан ...
Шанхай гўё дунё матбуотининг пойтахтига айланган
Бугун Шанхайда халқаро медиафорумнинг танишув кечаси бўлиб ўтди. Илгари форумга 40 та мамлакат журналистлари келмоқчи деб хабар берилганди. Сўнгги кунлар унинг ишида қатнашмоқчилар сони ...
Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси очилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 27 октябрь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, ...
2020 йилга келиб Хитойда поездлар соатига 1000 км тезликда ҳаракатлана бошлайди
Хитойда соатига 600 дан 1000 км гача тезликда ҳаракатланадиган поездлар йўлга қўйилади, деб хабар беради Asia Times. Ҳозирги вақтда хитойлик мутахассислар вакуум трубкаси ичида ...
«Кўринмас» дрон: Жаҳон бозорида сотиш режалаштирилмоқда
Хитой ўзининг пайқаш қийин бўлган СН-7 учувчисиз учадиган қурилмасини жаҳон бозорига олиб чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ҳозирги босқичда ХХР айрим харидорлар сотиб олишни рад этиши қийин ...
Лойиҳа ёпилди, кўзлар эса очилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 25 ноябридан бугунги кунга қадар ...
Шанхай халқаро медиафоруми ОАВнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилмоқда
Шанхайда China International Import Expo— биринчи халқаро импорт товарлари ва хизматлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар, ...
“Президент Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори”
Пекиндаги Хитой халқаро муаммолар академиясида “Президент Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу асар ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг Хитой халқаро муаммолар ...
Жеки Чан’дан 1 миллион юан мукофот
Машҳур киноактёр Жеки Чан коронавирусга даво топган одамга бир миллион юан мукофот ваъда қилмоқда. Актёр бу мукофот касалга даво топишни тезлаштиришидан умидвор. У шунингдек Хитойга ...