Қайд этилишича, компания 2023-йилнинг декабрида ишлаб чиқаришни, 2024-йилнинг биринчи ярмида сотувни бошлашни режалаштирмоқда.
Хитойнинг “Xiaomi” компанияси “Beijing Automotive Group» билан биргаликда ўз бренди остида автомобил ишлаб чиқаради.
Қонунга кўра, Хитойнинг барча автомобил ишлаб чиқарувчилари вазирликка янги моделлар ҳақидаги ма’лумотларни тақдим этишлари шарт. Кейин улар жамоатчилик муҳокамаси учун махсус каталогда нашр этилади.
“Хиаоми»нинг СУ7 модели ҳақида 2023-йил 16-ноябрдан 22-ноябргача шарҳ қолдириш мумкин.
Компания ишлаб чиқарадиган электромобилнинг тахминий нархи 300 минг юандан (Марказий банкнинг жорий курси бўйича 508,3 млн сўм)бошланади.
“Натионал Бусинесс Даилй” ихтисослашган нашри маълумотларига кўра, компания 2023-йилнинг декабрида ишлаб чиқаришни, 2024-йилнинг биринчи ярмида сотувни бошлашни режалаштирмоқда.
Электромобилнинг максимал тезлиги 265 км/соат, вазни 2,66 тонна. Бир ёки иккита двигателли конфигурациялар мавжуд. Биринчи моделда Cонтемпорарй Амперех Течнологй, икинчиисда эса БЙД аккумулятори ўрнатилади.
Хитой Ўзбекистонга электромобилларнинг асосий етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён ўн ой ичида Хитойдан 20,6 минг дона автомобил олиб кирилган.