Янги йилга тайёргарлик Ҳенан провинциясининг Чжэнчжоу аҳолиси билан бошланди. Хитойда янги йил байрами бу йил 5 февралда нишонланади.
Бу байрам одатда 21 январь ва 21 февраль оралиғида нишонланади. Ой Қуёш ва Ернинг ўртасига келган кун асосий байрам куни ҳисобланади. Ой Қуёш ва Ердан тенг узоқликда жойлашса, Ой тутилиши кузатилади. Албатта замонавий технологиялар ривожланган бугунги кунда ҳеч ким Ойнинг ҳолатини кутиб ўтирмайди. Астрономлар ҳар йили байрам санасини эълон қилишади. Масалан, 2019 йилги Хитой Янги йили 5 февралда кириши эълон қилинган.
1911 йилдан бу байрам расман «Баҳор байрами» деб аталади. Байрам мушакбозлик ва чироқлар ўйини билан бошланиб, худди шундай тугалланади. Бу энг узоқ нишонланадиган байрамлардан ҳисобланади ва нақ 15 кун давом этади. Янги йилнинг биринчи кунида бутун оила кечки овқат маҳалида йиғилади. Бу байрамни нишонлайдиганлар кечки овқат вақтида ўтганлар руҳини ёд этади.
Шарқий осиёликлар ҳам ўз байрамларида еб-ичишга зўр беришади. Афсоналарга кўра, Янги йил вақтида Нен исмли махлуқ айланиб юради. Уларнинг айтишича, махлуқ жонлиқлар ва болаларни ейиш учун уйларга келади. Шу сабаб одамлар уйларининг кириш қисмида ҳар хил егуликлар қўйишади. Нен ўша егуликларни еб болаларга тегмасин, деб ирим қилишади.
Яна бир афсонага кўра, Нен бир сафар қизил кийимдаги боладан қўрқиб қочиб кетган. Шу сабабли, байрам арафасида қизил кийимлар кийиб юриш одат бўлган. Чироқлар ўйинида ҳам қизил ранглардан фойдаланишади. Айниқса, Хитойда бу байрамни интизор кутишади. Февралда байрам мушакбозлигини кўриш учун Хитойга борадиган сайёҳлар оқими ҳам кўпаяди.