Хитойда ҳайдовчисиз осма монорельс поезди синовдан ўтди

Ҳубей провинциясининг Цзянся синов базасида CRSIC компанияси томонидан яратилган ҳайдовчисиз осма монорельс поезди муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» онлайн нашри хабар берди.

Хабарингиз бўлса, 2017 йили яна бир Хитойнинг CRRC Qingdao Sifang компанияси Циндао шаҳрида (Шаньдун провинцияси) мамлакатдаги энг тез осма монорельс синовларини ўтказган эди.

Шунингдек, шу кунларда Пекинда ҳайдовчисиз такси тизими синовдан ўтказилмоқда.