Ушбу тоғларнинг манзараларини аввал Ўрта Қиролликнинг сўнгра дунёнинг кўплаб машҳур рассомлари тасвирлашган. Бу ерда бўлган сайёҳлар Чжанцзяцзе боғида сайр қилиш анъанавий хитой расмларининг бадиий галереясини зиёрат қилишга ўхшаб кетишини таъкидлайдилар.
Автор: Камола ПОЛВОНОВА
3,5 миллион аҳоли истиқомат қиладиган бу шаҳар Хитойнинг маданияти ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.
Хитой сафарининг илк кунида мени ҳаяжон босди. «Тошкент– Урумчи» йўналишидаги самолётга чиқарканман беихтиёр Ватан ҳақидаги тасаввурларим кенгайгандек бўлди.